$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Хоразмда ноқонуний ов қилаётган ҳоким ўринбосари ва ИИБ ходими қўлга тушди

Хоразмда ноқонуний ов қилаётган ҳоким ўринбосари ва ИИБ ходими қўлга тушди

Жорий йилнинг 16 октябрь куни ҳарбий қисм чегарачилари билан ўтказилган Экологик назорат тадбири давомида 8 киши ноқонуний ов қилаётгани аниқланган. Бу ҳақида Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, овчилар Хоразм вилоятининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош Тупроққалъа туманининг чегара олди ҳудудида тунги соат 2:00 ларда, чегара олди ҳудудларида бўлиш режимини ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, бир дона ёввойи тўнғизни отиб ўлдирганликлари ва ов қилиш мақсадида юрганликлари аниқланган.

Улардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва 4 та қармоқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган .

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд идораларига тақдим этилади.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, улардан бири ҳоким ўринбосари, яна бири эса ИИБ ходими бўлиб чиқди. Қолган шахслар савдогарлар экани айтилмоқда.

Теги :
Жамият