$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Тўйиб овқатланмайдиган аҳоли рейтингида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари яхшиланди

очлик

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан Ўзбекистонда “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилган.

ФАО мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичини 2014 йилдан бошлаб, "New Food Balance Sheet" асосида қайта ҳисоблаб чиқиши натижасида кўрсаткичлар 2016-2018 йиллар учун 2,8 % (0,9 млн. киши) ва 2017-2019 йиллар учун 2,6 % (0,8 млн. киши)ни ташкил этди.

Бу маълумотлар 2020 йилнинг 13 июль куни бўлиб ўтган “Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2020” (SOFI – 2020) ҳисоботи онлайн йиғилишида ҳамда ФАО расмий сайти орқали эълон қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, ФАО экспертлари 2019 йилги (SOFI – 2019) йиғилишида Ўзбекистоннинг 2016-2018 йилларда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши кўрсаткичларини 6,3 % (2,0 млн. киши) деб эълон қилган эди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон (2,1 %) ва Туркманистон (5,4 %) дан кейин учинчи ўринни эгаллаган. 

Теги :
Iqtisodiyot