$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тарихдаги энг иссиқ ноябрь

Kuz

Бу йилги куз мавсуми Ўзбекистон тарихидаги энг иссиқ куз деб топилди. Ноябрь ойи эса Ўзбекистондаги метеорологик кузатувлари барча йиллар учун энг иссиқ ноябрь ойи рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Одатдагидан 3-6 даража юқори натижа

Хабарга кўра, Ноябрь ойининг катта қисмида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга нисбатан юқори бўлиб, фақат совуқ даврда иқлимий меъёргача пасайган.Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат ўртача иқлимий меъёрдан 3-6 даражага юқори бўлган.

Ҳаво ҳарорати қандай бўлди?

Кузнинг сўнгги ойида иссиқ кунларда максимал ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиққа етди. Одатда, республика ҳудудининг катта қисмида ноябрь ойининг биринчи ярмида кундузги ҳарорат 15-20 даража, иккинчи ярмида эса 10-15 даража атрофида илиқ бўлар эди. 2023 йил ноябрь ойида эса бундай тенденциялар кузатилмади. Ойнинг бошида ҳам, охирида ҳам ҳароратнинг юқори қийматлари кузатилди.

Ёғингарчиликларчи?

Мазкур ойда нисбатан қуруқ ҳаво кузатилган бўлиб, республиканинг текислик ҳудуди бўйича ёғингарчилик фақат ёмғир кўринишида ёғди. Қор эса мамлакатнинг тоғли ҳудудларидагина кузатилган. Меъёрдан 3-6 даража илиқлик кузатилиб, ноябрь ойи 2023 йилнинг куз мавсумидаги энг иссиқ ойи бўлди. Октябрь ойида ойнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 1,5-2,5 даражага юқори, сентябрь эса ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлган.

“Умумий олганда, 2023 йил кузи Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиқ бўлди. Об-ҳаво шароитига кўра, ўзбекистонликлар ҳақиқатан ҳам бахмал мавсумига гувоҳ бўлди.” – дейилади хабарда.

Бунга сабаб қилиб эса глобал иқлим ўзгариши келтирилмоқда.