$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Владимир Норов бошчилигидаги делегация АҚШга боради

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 12−14 декабрь кунлари АҚШга ташриф буюради. Стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади, Давлат котиби Энтони Блинкен билан музокара ўтказилади.

12−14 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Вашингтон шаҳрида делегация Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Ташриф доирасида ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда АҚШнинг бошқа расмийлари билан музокаралар ўтказади.