$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 9 февраль воқеалари

2 11

Икки автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бугун, Тошкентда иккита йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 131-сонли “King Long” автобуси ҳайдовчиси Х.Д. транспортни Чилонзор метроси бекатига тўхтатаётган вақтида, шу бекатда тўхтаб йўловчи тушираётган 99-сонли автобус (Yutong) билан ёнлама оралиқ масофани сақламаган. Оқибатда 131-автобуснинг ўрта бўғин қисми ойнаси ҳамда 99-автобуснинг чап томон орқани кўриш ойнасининг корпус қисми билан бир-бирига тегиши сабабли енгил шикастланган.

Тўқнашувда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра йўл-транспорт ҳодисаси 99-сонли автобус ҳайдовчиси Т.Б. айби билан содир этилган.

 “Poytaxt”даги ёнғин

Бугун, 9 феврал куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган “Poytaxt biznes markazi” биносида ёнғин содир бўлди. Ёнғинда, бином ичидаги қурилиш материаллари ёнган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борди ва ёнғин ва соат 11:51 да ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 Майнинг қурилмаларини ўрнатган хонадонлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Аллон” ва “Юқори Бешқўрғон” МФЙда яшовчи фуқаролар Д.К. ва М.Ш. ўз уйларининг ертўласида майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўғрилик йўли билан улаб, жами 211,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Кредит маблағларини талон-торож қилганлар

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги терговга қадар текширувда “G.G.” МЧЖ раҳбари Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 1 млрд сўм кредит эвазига иссиқхона жиҳозларини олиб келмасдан, кредит маблағларини “N.M.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, “B.H.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ф. чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига олиб келинган йирик шохли наслдор чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 900 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган