$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 14 февраль воқеалари

2 14

“Қамчиқ”даги ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

11 февраль, якшанба куни соат 23:40ларда Наманган вилояти Поп тумани “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 222-километрида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи К.Й. DAF русумли юк автомобилини (енгил автомобилларни ташувчи) бошқараётиб йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ж.А. бошқарувида бўлган “Isuzu” русумли юк автомобили билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, иккала ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчилар тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Табиатга 224 миллионли зарар етказилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги «Ювест тоғ» фермер хўжалиги дала майдони четига иҳота мақсадида экилган 42 туп ўсишдан тўхтамаган қайрағоч дарахтлари кесиб кетилган. Вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълумотига кўра, дарахтлар жорий йилнинг 11 январида мазкур фермер хўжалигининг иш юритувчиси 1988 йилда туғилган Ж.Ж исмли фуқаро томонидан кесиб олинган. Ҳукуматнинг 2022 йил, 22 августдаги 464-сонли қарорининг 4-иловасига асосан қайрағоч дарахтларининг ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 224 млн 400 минг миқдорида зарар етказилган.

Бухорода журналист пичоқланди

6 февраль куни Бухоро вилояти Шофиркон туманида жойлашган кафеда Taftish.uz интернет нашри мухбирига пичоқ билан жароҳат етказган шахс қўлга олинди. Маълум бўлишича, журналист Ў.Т. ва таниши А.А. ўртасида низо сабабли келишмовчилик юзага келган. А.А. ошхона пичоғи билан Ў.Т.нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, жароҳат етказган.

 Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Н. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг қурилиш ва таъмирлаш бошқармасига ишга киртиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган

ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчилар ушланди

2024 йил 16 январ куни соат 23:20 ларда Каттақўрғон туманида ЙПХ ходими давлат рақам белгисисиз ҳаракатланаётган “Кобалт” машинасини тўхтатганда ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Ходим унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, машина жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимига маъмурий баённомани йўқ қилиш ҳамда машинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 400 доллар таклиф қилган. Ходим бу ҳақда тегишли ташкилотга хабар берган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимига хизмат хонасида 400 доллар берган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.