$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 12 февраль воқеалари

қора дайжест

Газ таъминоти бўлими бошлиғини қўлга олинди

Самарқандда “Оқдарётумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи, 1973 йилда туғилган Н.М.(исм-фамилия шартли) маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадонига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаб бериш хизмати эвазига ундан 4 миллион сўм пул талаб қилиб, дастлаб 2 миллион сўмини пора» сифатида олган ҳамда яна 1 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.

Тадбиркорларнинг “ухлатган” шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.O.” МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида “М.Г.” хусусий корхонаси ва “Б.О.” МЧЖга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цехлар аниқланди

Наманганда ўтказилган тезкор тадбирда “Y.Ch.” МЧЖ раҳбари Б.А. “Ўрта Ровустон” МФЙ ҳудудида яширин цех ташкил этиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқлаб, ушбу цехдан 6,2 тонна қўлбола ёғ, 4,3 тонна чигит, 34 тонна шрот, 6,2 минг дона ёрлиқлар ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, Қашқадарёнинг Китоб ва Нишон туманларида ҳам фуқаролар Х.И., М.Қ, М.И. ва А.У. ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 196 литр қўлбола ёғ, 608 кг чигит, 3 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.