$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 21 январь воқеалари

1 21

Йўловчи самолиёти қулаб тушди

Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан Тошкент орқали Россияга чартер рейсини амалга ошираётган Россиянинг Falcon самолёти Афғонистонда ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси Афғонистон ҳаво ҳудудида радарлардан ғойиб бўлган. “Росавиация” бортда олти киши борлигини хабар қилди. Мазкур самолёти Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида ҳалокатга учраган. Ҳалокат Куран-ва-Мунжан ҳамда Зебак ҳудудлари яқинидаги Топҳан тоғида содир бўлган. Воқеа жойига қутқарув гуруҳи юборилган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, самолёт якшанба куни эрталаб қулаган.

ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Денов туманида 19 январь соат 20:00 атрофида Nexia ва автозак транспортлари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 36 ёшли ҳайдовчи Nexia машинасини бошқариб келиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни юқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган Сурхондарё вилояти ИИБ хўжалик бўлимига тегишли “ГАЗон Некст” автозакнинг йўналишига чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида Nexia туртиб кетган 41 ёшли пиёда оғир тан жарохатлари сабабли туман шифохонасида ётқизилган. Мазкур автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи эса шифохонада вафот этган.

Қозоғистонда ўзбекистонлик оила ҳалок бўлди

Orda.kz нинг хабар беришича, 20 январ куни соат 17:00 атрофида Уралск — Атирау трассасининг Акжайик раёнидан ўтган қисмида ЙТҲ рўй берган. Ўзбекистоннинг 41 ёшли фуқароси бошқарувидаги Mazda CX-7 Самал посёлкаси ҳудудида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинасига тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Mazda CX-7 автомашинаси ҳайдовчиси ва яна икки йўловчи, 1984 йилда туғилган аёл ҳамда 2012 йилда туғилган бола воқеа жойида вафот этган. Уларнинг барчаси бир оила аъзолари бўлишган. Енгил машинада бўлган тўрт кишидан фақат 14 ёшли ўсмир омон қолган. У айни вақтда шифохонага ётқизилган.

Машинадагиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлишган. Ҳолат юзасидан текширув бошланган.

670 миллионни ўзлаштирган шахс қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.И.Э.” ДУК масъул шахслари ЯТТ “У.А.” тузилган шартномага асосан экскаватор хизматлари ижараси учун кўрсатилган ишлар бажарилмаган бўлсада, ЯТТ “У.А.” томонидан 670 млн сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида электрон ҳисоб-фактурага сохта маълумотлар киритилиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Теги :
Jamiyat
Avto
Iqtisodiyot