$
 11990.53
-13.94
 13959.38
-34.23
 150.71
0.49
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоийда илк марта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди

коронавирус ўлим

Навоий вилояти ҳоқими Қобил Турсунов вилоят аҳолисига қилган видео-мурожаатида вилоятдаги беморлардан бири коронавирусдан вафот этгани ҳақида айтиб ўтди.

«Энг аянчлиси шундаки, куни кеча вилоятимизда олиб борилаётган даволаш-профилактика тадбирлари, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, илк бор ўлим ҳолати қайд этилди», дейди у мурожаати давомида.

Бироқ у вафот этган бемор ҳақидаги маълумотларни очиқламади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар 295 нафарни ташкил қилиб, улардан 252 нафари соғайган.