$
 12780.14
11.84
 13980.20
19.34
 133.11
1.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Марказий банк 2024 йилги асосий ставка даражасини ўзгаришсиз қолдирди

МК Банк MK Bank

Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 25 январдаги йиғилишида асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. 

Инфляция прогнози ҳам деярли бир хил 

Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги юқори талаб динамикаси таъсирида шаклланаётган кутилмаларни инобатга олиб асосий ставка даражаси ўзгаришсиз қолдирилди. 2024 йил якунига келиб эса инфляция 8-9 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Шакллантирилаётган пул-кредит шароитлари инфляцияни 5 фоизлик таргет даражасигача барқарор пасайиш траекториясини таъминлашга қаратилган. 

Ўзгаришсиз қолган рақамлар 

Маълумотларга қараганда, умумий инфляция сўнгги ойларда 8,8 фоиз даражасида сақланиб қолган. Истеъмол саватидаги товарлар гуруҳида инфляциянинг пасайишига қарамасдан, хизматлар инфляцияси охирги чоракда бироз тезлашган бўлиб, бу келгусида талаб томонидан умумий инфляцияга оширувчи босимларнинг кучайиш эҳтимоли мавжудлигини кўрсатади. Бу яъни инфляцион жараёнларнинг юзага келиши ва сақланиб қолаётганлиги иқтисодиётда юқори талаб шароитларига айрим таклиф компонентларининг тўлиқ мослаша олмаётганлиги билан изоҳланади.

Кредитлар динамикаси асосий ролда 

Бундан ташқари, сўнгги сўровлар натижаларига кўра, сезилган инфляция ва инфляцион кутилмалар юқори даражаларда сақланиб қолмоқда. 2023 йилда иқтисодий ўсишнинг 6 фоизгача тезлашишига, асосий капиталга сармоялар ҳажмининг юқори суръатда ўсиши муҳим аҳамият касб этди. Иқтисодиётга ажратилган кредитларнинг ижобий динамикаси, фискал рағбатлантиришларнинг юқори бўлганлиги ва пул ўтказмалари иқтисодий ўсиш суръатларини қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлди.  Жаҳон иқтисодиётдаги қатъий молиявий шароитлар, меҳнат бозорларининг мувозанатлашиши ва хомашё товарлари нархларининг пасаювчи динамикаси таъсирида жаҳоншумул инфляциянинг жорий йилда ҳам секинлашишда давом этиши кутилмоқда.