$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев декабрда Қирғизистонга ташриф буюради

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

24 ноябрь куни хорижий давлатларнинг мамлакатга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея элчиси Ким Хи Санг, Қирғизистон элчиси Муса Жаманбаев, Жазоир элчиси Бумедиен Геннад, Қозоғистон элчиси Бейбут Атамкулов, Америка Қўшма Штатлари элчиси Жонатан Хэникдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистон элчисига мурожаат қилар экан, давлат раҳбари ўзбек ва қардош қирғиз халқи тарихи ва анъаналари муштарак бўлган яқин қўшнилар эканини қайд этди. 

“Бугун давлатларимиз ўртасида ишон ва ўзаро ҳурматга асосланган конструктив мулоқот қарор топган. Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг ўтган йили 11-12 март кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи муносабатларимиз тарихида янги саҳифа очди. Барча долзарб масалалар ўз вақтида, ҳар икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қардош халқларимизнинг фаровонлиги йўлида ҳал этилмоқда. Айниқса, эришилган келишувлар асосида чегара масалалари ҳал қилингани мисли кўрилмаган умумий ютуғимиз бўлди”, дейилади хабарда.

Иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, таълим ва маданий-гуманитар жабҳалардаги алоқалар ҳам фаоллашиб бораётир. Йил бошидан буён мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш кўрсаткичи 30 фоизга ошиб, 1 миллиард долларга етган.

Минтақавий инфратузилма лойиҳалари, жумладан, Қамбар-ота гидроэлектр станцияси ҳамда Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темирйўли қурилиши бошлангани ҳам дўст халқлар умумий манфаатларига хизмат қилиши айтилди.

Ўзбекистон президентининг келгуси ойда Қирғизистонга бўлажак ташрифи икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.