$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Маҳалла раисини ҳақорат қилган туман депутати қамалди

cуд

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Хўжаариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Зокирова жорий йил 24 март куни йиғин маъмурий биноси олдида савдо қилиб ўтирган О.Ҳайдаровани маҳалла биносига кириш эшигини сотувдаги буюмлари билан тўсиб қўйганидан ғазабланган. Уни кийим-кечакларини тепиб ташлаб, уятли сўзлар билан сўкиниб, бақир-чақир қилиб фуқароларни тинчлиги ва осойишталигини бузиб майда безорилик қилган.

Воқеа жойига бозор раҳбари А.Тошматов етиб келиб М.Зокирова билан жанжаллашиб кетади. Бир-бирларини уятли сўзлар билан сўкишиб, ўша ердаги бошқа фуқароларни тинчлиги ва осойишталигини бузган. Хусусан, жанжал давомида А.Тошматов жамиятда белгиланган юриш-туриш қоидаларидан четга чиқиб ва жамоат тартибини менсимасдан, бошқа фуқароларнинг олдида М.Зокировани ҳақорат қилган.

Тошлоқ туман маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан М.Зокировага, 40-моддаси (туҳмат) ва 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгашининг депутати ҳамда “Тошлоқ деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Тошматовга ҳамда 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан О.Ҳайдаровага нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд А.Тошматовнинг хатти-ҳаракатларини М.Зокированинг шахсига эмас, балки жамиятда ўрнатилган тартиб-қоидалар, давлат органлари ва фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органларининг нормал иш фаолиятига қарши қаратилиб, безорилик ҳиссиётлари замирида содир этилган деб ҳисоблаб, уни ҳаракатларини ҳақорат қилиш эмас, балки безорилик деб баҳолади. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддаси ва 183-моддалари билан узил кесил ўташлик учун маъмурий қамоқ жазосини тайинланди.