$
 12640.87
-9.22
 13717.87
-41.63
 141.57
-1.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Расул Кушербаев Табиат ресурслари вазири маслаҳатчисига айланди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлигида иш бошлади. У вазир Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси бўлади. Бу лавозим унга президент администрацияси томонидан таклиф қилинган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси собиқ депутати Расул Кушербаев Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлигида иш бошлади. У вазир Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси бўлади.

Кушербаев «Gazeta.uz»га берган интервюсида унга президент Администрациясидан ушбу лавозим таклиф қилинганини айтди.

«Энг муҳими эркин ишлайдиган шароит бўлиши керак, мени одамлардан узоқлаштирмайдиган шароит бўлса ишлайман, дегандим. Шунинг учун ушбу лавозим шунақароқ шекилли, таклиф қилишди. Қани, кўрамиз-да, ишлайверайлик-чи», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ўзига қандай вазифалар юкланишини билмаса-да, собиқ депутат қонунчиликни такомиллаштириш, очиқликни таъминлаш, вазирлик тизимида халқаро тартибларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Ўтган йил охирида Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов 2023 йилги Давлат бюджети муҳокамаси чоғида унга сўз бермагани учун Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини тўхтатишга қарор қилган эди. «Бундай ишлай олмас эканман, бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман», — деб ёзганди у.

Кейинроқ собиқ депутат интернетда уни Тошкент ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги таклифларга жавобан «бу халқнинг хоҳиши бўлиши мумкин, раҳбариятнинг эмас», деди. У бунга рози бўлмаслигини, чунки «ноқонуний буйруқлар»ни бажаришни истамаслигини, «раҳбарият, назаримда, буни хоҳламаслигини» билдирди.