$
 12129.33
28.04
 14061.53
30.08
 149.17
1.16
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавируснинг яна бир қурбони ҳам пойтахтлик фуқаро бўлди

Коронавирусга қарши робот яратилди koronavirus

Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли фуқаро жорий йил 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, шунингдек, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

 Ундан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бундан ташқари, бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга карамай бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.