$
 10231.71
21.85
 12059.09
38.0
 138.65
1.19
weather
+35
Кечаси   +18°

Коронавирусга чалинган пойтахтлик 79 ёшли бемор вафот этди

Коронавирусга қарши робот яратилди koronavirus

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 79 ёшли фуқаро жорий йил 19 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июль куни эса биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган.

Унга “COVID-19”, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.