$
 12777.52
-54.29
 14590.65
-15.8
 161.54
-2.21
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Тошкентда 65 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Коронавирусга чалинган пойтахтлик 65 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли эркакда 4 июлдан касаллик белгилари (тана хароратининг кўтарилиши, йўтал) бошланган. Унда “COVID-19” тасдиқлангач, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичининг пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat