Yakshanba, 15-noyabr, 2026
Havo 83 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
☁ +5° kechasi +2°

Айрим талабаларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди

Айрим талабаларнинг контракт тўлаш муддати узайтирилди

1 daqiqa o‘qiladi

Талабаларга контракт тўлашда бир қатор енгилликлар берилди

Шартнома асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари узайтирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда хорижий фуқаро сифатида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 декабри этиб белгиланган.