$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

10 июлдан 1 августгача автомобиллар қатнови, тўйлар ва овқатланиш объектлари тўхтатилиши режалаштирилмоқда

Коронавирусга қарши робот яратилди koronavirus

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви сабаб Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилган ҳолда қайта тикланиши кутилмоқда.

Республика миқёсида автотранспортлар ҳаракати чекланади. Ҳудудлараро қатновлар ҳам тўхтатилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, маданий, кўнгилочар тадбирлар, оилавий йиғинлар ва тўйлар, томошалар тўлиқ тақиқланади.

Умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхоналар), парклар, истироҳат боғлари, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, спорт заллари, санаторийлар, болалар оромгоҳлари, мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар фаолияти тўхтатилади.

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида юриши, аҳолининг кўча ва майдонларда уч кишидан ортиқ тўпланиши ҳам тақиқланиши кутилмоқда.

Бу чекловлар бўйича махсус комиссия қарори чиқиши кутилмоқда.