$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Интеллектуал олимпиада ғолибларига 5,4 млрд. сўм топширилади

Интеллектуал олимпиада

Интеллектуал олимпиада олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган талабалар ўртасида, икки босқичда, ҳудудий саралаш ва республика босқичида ўтказилади.

 

2023 йилнинг 25 ноябр куни республикамизнинг барча ҳудудларида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги Интеллектуал олимпиаданинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди. Мусобақанинг ҳудудий босқичида республикамиздаги 135 та ОТМ жамоалари ҳамда 1080 нафар талаба иштирок этиб, улардан энг кучли 50 та ОТМ ҳамда 550 нафар талаба турнирнинг финал босқичига йўл олди. Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи жорий йилнинг 17-20 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Республика босқичида ОТМлар жамоалари 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб боради. Ҳар бир олий таълим муассасасидан интеллектуал олимпиадада 11 нафар талаба иштирок этмоқда.

 

Турнирнинг жами соврин жамғармаси 5 млрд 400 миллион сўмни ташкил этади. Шундан 4,5 млрд сўм Президент совғаси сифатида умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган олий таълим муассасасига (айнан таълим муассасасининг ўзига) топширилади (1-ўрин – 2 млрд сўм; 2-ўрин – 1,5 млрд сўм; 3-ўрин - 1 млрд сўм). 900 млн сўм эса ғолиб жамоалар аъзолари ўртасида тақсимланади.

 

“Заковат” ўйинида:

1-ўрин - 100 миллион сўм;

2-ўрин - 60 миллион сўм;

3-ўрин - 40 миллион сўм.

 

“Брейн-ринг” ўйинида:

1-ўрин - 100 миллион сўм;

2-ўрин - 60 миллион сўм;

3-ўрин - 40 миллион сўм.

 

“Эрудит-квартет” ўйинида:

1-ўрин - 100 миллион сўм;

2-ўрин - 60 миллион сўм;

3-ўрин - 40 миллион сўм.

 

“Шахсий ўйин”да:

1-ўрин - 30 миллион сўм;

2-ўрин - 20 миллион сўм;

3-ўрин - 10 миллион сўм.

 

Эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат баҳсларида:

1-ўрин - 30 миллион сўм;

2-ўрин - 20 миллион сўм;

3-ўрин - 10 миллион сўм.

 

Эркаклар ва аёллар ўртасида шашка баҳсларида:

1-ўрин - 30 миллион сўм;

2-ўрин - 20 миллион сўм;

3-ўрин - 10 миллион сўм.

 

Шунингдек, Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи доирасидаги “Заковат” ўйини ғолиби бўлган иштирокчилар таълимнинг кейинги босқичи (магистратура)га базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

 

Бундан ташқари, “Заковат” ўйини ғолиби бўлган жамоаларнинг ҳар бир аъзосига бир ўқув йили давомида ҳар ой қуйидаги миқдорда “Заковат” стипендияси тўлаб борилади:

1-ўрин: БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм);

2-ўрин: БҲМнинг 4 баравари (1 млн 320 минг сўм);

3-ўрин: БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм).

 

Шу билан бирга, Президент қарорига асосан Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади; Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олади.