$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

ДТМ: имтиҳонлар онлайн бўлмайди

дтм

Бугун АОКАда коронавирусга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича Республика махсус комиссиясининг ахбороти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида айтилган эди.

ДМТ эса мазкур хабарга муносабат бирдириб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланишини маълум қилди.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бундан келиб чиқадики, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган.