$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада маҳкамага олиб кетилган 20 ёшли йигитнинг ўлиги қайтгани айтилмоқда. ИИВ изоҳ берди

Фарғонада маҳкамага олиб кетилган 20 ёшли йигитнинг ўлиги қайтгани айтилмоқда. ИИВ изоҳ берди

Ички ишлар вазирлиги Фарғона вилояти Қува туманидаги маҳкамада 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан изоҳ берди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров Қувада 20 ёшли йигит ички ишлар маҳкамасига кириб, ўлиги қайтгани ҳақида ёзганди. Блогернинг сўзларига кўра, йигит ниқоб масаласи бўйича ички ишлар ходимлари билан тортишиб қолган.

«Қувада (Фарғона) 20 ёшли, соппа-соғ йигитни ИИВ ҳодимлари "суҳбат қилиш" учун олиб кириб кетиб, ўлигини олиб чиқиб беришибди. Йиқилиб тушганмиш.
Аллоҳ марҳумнинг яқинларига сабр берсин..
Эшитишимча, ниқоб бўйича жарима қилишмоқчи бўлишганда, 20 ёшли бола ва ИИБ ҳодимлари орасида бироз тортишув бўлибди. ИИБ ҳодимлари йигитни "эсини киритиб қўйиш" мақсадида олиб кириб кетишган, маълум муддатдан кейин "йиқилиб тушиб", вафот этган болани мурдасини олиб чиқиб беришибди», деб ёзади блогер.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ўз навбатида ИИВ ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, блогернинг иддаоларини инкор қилди.

ИИВга кўра, жорий йилнинг 2 апрель куни Фарғона вилоятининг Қува тумани Қалинпўстин маҳалласи бўйлаб пиёда кетаётган 2001 йилда туғилган фуқаро А.А., бирдан соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро А.А. шу куни вафот этган.

Бирламчи ташхисга кўра фуқаро А.А.нинг ўлимига ўткир юрак-ўпка етишмовчилиги, юракни ишемик касаллиги, икки томонлама буйраклар поликистози сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 31 март куни Қува тумани ИИБ профилактика инспекторлари, хозирда марҳум, фуқаро А.А. билан отаси Х.Ё. иштирокида карантин қоидаларини бузганлиги ҳолати бўйича профилактик суҳбат ўтказиб, расмий огоҳлантиришган.

Шунингдек, вазирлик мазкур ҳолатнинг ИИБ биносида фуқарога жароҳат етказилганлиги сифатида талқин қилинаётганига ҳам тўхталиб, ёлғон маълумотни тарқатган ижтимоий тармоқ фаолининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини эслатиб ўтган.

Теги :
Jamiyat