$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда ўтаётган ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида илк бор Meta компанияси ҳам қатнашмоқда

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Бугун, 24 октябрдан Самарқанд шаҳрида "ICTWEEK Uzbekistan–2022" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди.

Унда АКТ вазири Шерзод Шерматов ОАВ вакилларига АКТ соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу кўргазмада биринчи маротаба Meta компанияси ҳам иштирок этмоқда. Умуман, 4000 кв.м майдонда ташкил этиладиган кўргазмада жами 100 дан зиёд хорижий ва маҳаллий компаниялар ўз хизматлари ва маҳсулотларини намойиш этишади.

Ҳафталик доирасида 22 та тадбир ўтказилиб, 900 нафардан ортиқ хорижлик меҳмон қатнашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АКТ ҳафталиги соҳани рақамлаштириш ва яқин беш йилда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида Ўзбекистон IТ-тармоғини янада кенгайтириш ва устувор масалаларни муҳокама қилиш учун базага айланиши кутилмоқда.