$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Совуқ кунларда ҳайвонот оламини асраб қолишдаги ҳаракатлар илмий асосларга таянган ҳолда олиб борилди

Совуқ кунларда ҳайвонот оламини асраб қолишдаги ҳаракатлар илмий асосларга таянган ҳолда олиб борилди Совуқ кунларда ҳайвонот оламини асраб қолишдаги ҳаракатлар илмий асосларга таянган ҳолда олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири Абдуҳакимов Азиз Абдуқаҳҳорович Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан берилган топшириғига асосан Табиат ресурслари вазирлиги тасаруфидаги миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси бошлиғи Фазлиев Фаррух Фахриддинович Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг топшириғига асосан табиатни асраш борасидаги ишларда биологик хилмахилликка эътибор бериш фан ютуқларига таянган ҳолда олиб борилиши юзасидан амалий ишларни бошлаб юборди. 

Биохилма-хилликни сақлаш борасида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ўрни беқиёсдир.Милий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тизимидаги миллий табиат боғлари ов хўжаликлари турли табиий минтақаларида жойлашган бўлиб, улар тоғ, туқай, чул, водий, учрайдиган ўсимлик дунёсини асраш ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишда муваффақиятли иш олиб бормокдалар.

Камёб ўсимлик ва ҳайвонларни асраш, купайтириш табиий экологик вазиятни сақлаб қолиш муаммоси билан кўрашиш асосий вазифамиз саналади. Бундан ташқари 2023 йилнинг илк кунларида Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совуб кетиши хайвонот оламига ҳам таъсир этмай қолмайди. Бошқарма тизимидаги, миллий боғларда ва овчилик хўжаликларида ҳайвонларни сақлаб қолиш мақсадида хўжаликларнинг баланд тоғларда ва чўл ҳудудларида яшовчи ёввойи ҳайвонлар учун емиш топиш мушкуллашди. Уларни асраб қолишда илмий асосларга таянган ҳода олиб боришга қаратилди. 

Ноёб ва ёввойи ҳайвонларни об-хавонинг ноқулай шароитида қалин қор остидан емиш топиш уларга қийинчилик туғдирмоқда. Бундай пайтда уларни асраб қолиш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли тизимдаги хўжаликлар бўйлаб биотехник тадбирлар ўтказилмоқда. Бошқарма тизимидаги ҳужаликларда ёввойи ҳайвонлар учун озуқалар қўйиб чиқиляпти. Жумладан, қушларга дон, бошқа турдаги ёввойи ҳайвонларга ем ва дағал хашаклар берилмоқда.

Об-хавонинг ноқулай шароитларида совуқни совуқ димай, иссиқни иссиқ димай, табиатимизни мардановар қўриқлаётган миллий табиат боғлари давлат ов хўжаликлари инспекторлари туни кун фаолият олиб бормоқда. 

Экологик, биологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтакавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян конуниятлар асосида муносабатда бўлар экан, бу конуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас фалокатларни инсоният бошига солиб боради. Биологик хилма-хиллик жамиятнг иқтисодий, экологик, маданий-эстетик эҳтиёжларини қондиришнинг долзарб салоҳиятли манбаси ҳисобланади. Шу сабали табиат дунёсини, экологик муҳитни асраб авайлаш ҳар биримизнинг кундалик бурчимиздир.

Мақола муаллифи: Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси бошлиғи Ф.Ф.Фазлиев 

Теги :
Jamiyat