$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Балиқни ҳам ўйланиброқ овлайдиган бўлдик…

Fishing

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди.

Кимлар учун?

Эндиликда Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш назорат остига олинади. Унга кўра, қоидалар Ўзбекистон ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзаларида фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

Қоидалар тааллуқли бўлмаган жойлар

Шунингдек, мазкур тартибдаги қоидалар сунъий сув ҳавзалари ҳамда табиий сув ҳавзаси ҳисобланмайдиган ирригация тармоқларидаги қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси ва аквакултурага нисбатан татбиқ этилмаслиги келтириб ўтилган.

Ов қуролларига тақиқ

Унга кўра, табиий сув ҳавзаларида қуйидаги балиқ овлаш қуроллари ва воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:

• ёйма тўрлар (накидка);

• икки томонлама маҳкамланадиган 10 тадан ортиқ илгакли воситалар (перемет);

• махсус тамғаланмаган ва ҳисобга олинмаган ҳар қандай тўрлар;

• чангакли овлаш воситалари (астрага);

• электр қармоқ;

• маҳкамланадиган тузоқсимон тўрлар (вентер, мордушка) ва бошқа балиқ овлашнинг браконерлик қуроллари.

Ов мавсуми ҳам белгиланган

Бундан ташқари, қоидага кўра, балиқларнинг урчиш даврида, яъни Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан – 31 майгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида 26 апрелдан 10 июнгача ва бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланди.