$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРГА ҚАРШИ ТИЗИМ ФАОЛИЯТИ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

IES13

Айни кунларда мамлакатимизда иссиқ ҳаво атмосфераси кузатилиши муносабати билан, “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ва унинг тизим ташкилотлари томонидан кечиктириб бўлмайдиган амалий чоралар кўрилмоқда. 

Жумладан, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида жазирама ёз шароитида фавқулодда авария ҳолатларида ҳамда ёнғинга қарши ҳаракатланишга бағишланган умумстанция миқёсида амалий машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар давомида ёнғин хавфсизлиги ҳамда ёнғин келиб чиқиши хавфи остида амалга оширилиши зарур бўлган мақбул ҳаракатлар тўғрисида инструктаж ўтказилди, ёнғин хавфсизлиги бўйича кўргазмали вазиятлар кўриб чиқилди, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва “огнетушитель”дан фойдаланиш қоидалари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. 

Бундай тадбирларнинг ташкил қилинишидан мақсад - ходимларнинг экстремал шароитларда ўзини тутиш қоидалари бўйича билимларини мустаҳкамлашдан иборатдир, - деб таъкидлади станциянинг технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизими цехи бошлиғи Алишер Райханов.  

Ўз навбатида станциянинг гидроиншоотлар цехи ходимлари томонидан эса ҳаво ҳарорати қизиб кетган кунларда ўт ўчириш воситалари, ёнғинга қарши насослар, ташқи ўт ўчириш гидрантлари ва лафетлар, огнетушителлар ҳолати навбатдан ташқари синовлардан ўтказилди ва уларнинг фавқулодда ҳолатларда барқарор ишлашига ишонч ҳосил қилинди. 

Ёнғинга қарши барча воситаларнинг доимо нормал иш ҳолатини таъминлаш биринчи вазифамиздир. Электр энергияси истеъмоли даражаси энг юқори бўлган вақтларда бу ўта долзарб вазифага айланиб, мунтазам равишда профилактик-техник кўриклар ўтказиб бориш талаб қилинади, - дейди станциянинг гидротехника иншоотлари цехи бошлиғи Исломжон Окилжанов.