$
 12780.14
11.84
 13980.20
19.34
 133.11
1.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Энергия ўғрилари 3 кунда 5 миллиарднинг "бошини еган"

Ҳисоблагич Hisoblagich

Самарқанд вилоятида уч кунда айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида тизимга 5 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

5 миллиардлик зарар

Унга кўра, 7-9 февраль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспексия” томонидан Бош прокуратура, ИИВ, ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 5 миллиард сўмлик зарар келтирилган. 

Икки МЧЖ 4 миллион тўлайди

Хусусан, биргина Пахтачи туманида “Х.Қ.С.” МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида 3 миллиард 300 миллион сўмлик зарар етказгани маълум бўлган. Ургут туманида эса “С.Н.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш сехининг трансформатори ўзбошимчалик билан алмаштирилган бўлиб, ушбу ҳолат бўйича 700 миллион сўм миқдорида қайта-ҳисоб қилинган. 

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган. Вазирлик хабарида айни пайтда ҳудудларда назорат тадбирлари давом этаётгани маълум қилинган.