$
 10414.86
23.93
 12344.73
50.18
 136.69
2.35
weather
+5
Кечаси   0°

Ўзбекистонга сўнгги 10 ой ичида нечта электромобиль импорт қилингани маълум бўлди

Бу йил Ўзбекистонга қанча электромобиль олиб келингани маълум бўлди

Ўзбекистонга сўнгги 10 ой ичида 87 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг сўнгги 10 ойида Ўзбекистонга хориждан импорт қилиниб87 та электромобиль , бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58 тага кўпайган.

Жумладан, шу йил Хитойдан – 54 та, Корея Республикасидан – 12 та, Грузиядан – 7 та ҳамда Германия, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Чехия Республикаси каби давлатлардан 14 та электромобиль импорт қилинган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон октябрь ойида хориждан 5 та электромобиль сотиб олган.

Шунингдек, Ўзбекистон жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,2 млн АҚШ доллари сарфлаган.