$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Дониёр Қаюмов ким?

Ҳозирги кунда ёшлар орасидаги таниқли блогерлардан бўлган Дониёр Қаюмов 1999 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Юнусобод туманида жойлашган 260-мактабни 2015 йилда тамомлаб, шу йилнинг ўзидаёқ Компьютер технологиялари бўйича Коллежга ўқишга кирган.

Дониёр мактабда ўқиб юрган вақтларидаёқ, шоу бизнес оламига қизиқиши кучли бўлган. Аввалига мактабнинг 9 синфида ўқиётган вақтида фотограф бўлиб ишлаб, бир қатор фотосессияларни амалга оширган. Ҳаттоки, фотограф ва видеочи сифатида тўйларга ҳам чиққан.

2018 йилда коллежни тамомлагач, унда блогерликка қизиқиш уйғониб, ўзининг блогерлик фаолиятини бошлаган. 2018 йилда илк бор пранк видеосини олган. Айни вақтда 5 йилдан буён блогерлик билан шуғулланиб келмоқда.

Дониёр оилада 2 ўғилнинг кенжаси бўлиб, ота-онаси унинг қизиқишларига қаршилик кўрсатишмаган. Аксинча, уни қўллаб-қувватлашган. Фақат, аввал жиддийроқ касб эгаллаши кераклигини уқтиришган. Шунинг учун ҳам, Дониёр дастлаб компьютер технологиялари бўйича таҳсил олган. Бу эса, унга блогерлик фаолиятида ҳам қўл келган.

Дониёр Қаюмов 2020 йил Тик-ток тармоғи бўйича “Йил хештеги” номинациядасида ғолиб бўлган. У блогерлар орасида биринчи бўлиб, 1 миллион обуначи (подписчик) тўплай олган блогер ҳисобланади. Блогер сифатида у асосан, юмор видеолар олади ва уларда ўзи бирор партнёр билан бирга асосий ролни ижро қилади. Дониёр Қаюмов шунингдек, 2022 йилда Сардор Таировнинг клипида бош ролни ижро қилган.

Дониёр Қаюмовнинг номи, шоу бизнес вакиллари ичида, актриса Ситора Фармонова билан шов-шувли муносабатлари сабаб, янада кўпроқ оғизга тушди. Уларни бирга бир неча бор хорижий давлатларда саёҳатда кўришган бўлса-да, иккови ҳам бунга ортиқча изоҳ билдиришмади. Лекин, биргаликда бир неча видеолар тайёрлашди. Кўпчилик бу жуфтликнинг тўйини ҳам кутишгани сир эмас. Аммо, кутилмаганда, уларнинг муносабатлари дарз кетди ва кейинчалик Дониёр Қаюмов ўзининг инстаграм профилидан актриса Ситора Фармонова билан биргаликда тушган фото ва видеоларини ҳам ўчириб ташлади. Ҳозирда ҳар икки ижодкор ҳам, бу муносабатга оид саволларни чеклаб ўтишга ҳаракат қилишади.

Шундан сўнг, Дониёр Қаюмов кутилмаганда актриса Дурдона Қурбонова билан биргаликда бир қатор видеолар тайёрлай бошлади. Бу ҳам янги шов-шувларга сабаб бўлиб, бир зумда икковининг муносабатлари ҳақида норасмий хабарлар тарқалди. Аммо, бу сафар ҳам Дониёр Қаюмов бунга ортиқча изоҳ бермади ва вазиятни мавҳум қолдиришни истади. Кўп ўтмай, Дурдона Қурбонова билан видеолар олишни ҳам тўхтатди.

Дониёр Қаюмов 2021 йилнинг 21 декабрь куни шоу бизнесга алоқаси бўлмаган қиз билан турмуш қурди. Лекин, рафиқасининг суратларини тарқалишига йўл қўйгани йўқ. Оилавий ҳаёт сирлигича қолиши керак, деб ҳисоблайди блогер. Аммо, 2023 йил 11 апрель куни маълум бир сабабга кўра, у рафиқасидан ажрашди ва ҳозирги кунда бўйдоқ ҳаёт кечирмоқда.

Дониёр Қаюмовнинг қизиқишларидан бири бу автомобиллар бўлиб, ўзининг илк Малибу русумидаги машинасини 2020 йилда харид қилган. 2021 йил эса, шундай русумдаги машинани ўз отасига ҳам совға қилган.

Дониёр Қаюмовнинг 2023 йил режалари, оила аъзоларини умра сафарига олиб бориш, отасига янги машина совға қилиш, ҳамда ўзи учун катта бизнес қилишдан иборат.

®