$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этди

Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов сурункали бетобликдан сўнг 83 ёшида вафот этди. Унинг вафотини Uz24 га марҳумнинг оила аъзолари тасдиқлади.

Маълумот учун, Раҳим Ражабов 1937 йилда Бухоро вилоятида, хизматчи оиласида туғилган. 1960 йилда Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техник университети) тамомлаган.

Раҳим Ражабов

Ўз вақтида "Узбексельмаш" ва Тошкент экскаватор заводида раҳбар лавозимларида ишлаган, собиқ СССРнинг биринчи компьютери ишлаб чиқарилган "Алгоритм" заводини лойиҳалаш ва қурилиш ишларига бошчилик қилган, уни бошқарган.

1990 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат котиби ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ унинг ўлими билан боғлиқ нотўғри маълумот тарқалган ва таҳририят бў бўйича раддия берганди. Бу сафар марҳумнинг қариндошлари Uz24 га бу маълумотни тасдиқлади.

Таҳририят марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради!