$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қилмиш қидирмиш: Фарғонада сув таъминоти ходимига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди

qotillik pichoq

Биз кўп йиллар давомида қишлоқлардаги ичимлик суви билан таъминланмаганлик, яроқсиз инфратузилма сабаб сув исроф бўлиши ҳақида гапирамиз, мутасаддиларни айблаймиз. 

Ўзимиз эса мутасаддилари ҳуддики улардан қарз ҳавола қилаётгандек, тўловни тўланг, деб келганларга қўрс муносабатда бўламиз. Афсуски, муштлашган, ҳаттоки ходимларга пичоқ ўқталганлар ҳам йўқ эмас.

Қилмиш қидирмиш

Куни кеча ҳам Фарғона вилоятининг Бувайда туманида “Фарғона сув таъминоти” ходимига тан жароҳати етказмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. 

Сув таъминоти ходимлари ҳақорат қилиниб, уларга тан жароҳати етказмоқчи бўлинган

Қайд этилишича, “Фарғона сув таъминоти”нинг Бувайда туман бўлими ходимлари “Қоратепа” МФЙда яшовчи Т.К.нинг яшаш хонадонига қарздорликни ундириш учун борган. Аммо Т.К. ва унинг укаси Н.К. сув таъминоти ходимларини ҳақорат қилиб, уларга тан жароҳати етказмоқчи бўлган. 

Жазо муқаррар

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183,185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot