$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда COVID-19 га чалинганлар 128 тага кўпайди

коронавирус аҳолида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587 (+128) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6 690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 858 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.