$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

41-ўлим: Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, коронавирус инфекциясига чалинган пойтахтлик 64 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли аёл фуқаро жорий йилнинг 1 июлида қорни ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайиши Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.

У постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.

3 июль куни эса беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва “COVID-19” инфекцияси учун намуна олинган.

Сўнг унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этгани айтилмоқда.