$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди чиқиндилар учун пул тўламаганлар қоронғида қолади

Чиқинди CHiqindi

Эндиликда қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзингиз бўлса, электр токи учун пул тўлолмайсиз.

Янги қарор

Энергетик вазири матбуот котиби хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.

2024 йил давомидаги ўзгаришлар

Қонун 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун ҳамда 2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун амал қилади.

Келгуси йил режаси

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади. Шундай қилиб, келгуси йилда чиқиндилар учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган ҳар қандай хўжалик, бугунги кундаги инсон учун энг муҳим эҳтиёжлардан бири бўлган электр токисиз қолади.