$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Нима қаерда қанча? Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги нарх-наволар ўрганилди

бозор

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги нарх-наволарни ўрганди.

21 июль ҳолатига кўра,  1 кг гўштнинг энг арзон нархи “Урганч марказий деҳқон бозори”да 40 минг сўм деб қайд этилган. Энг қиммат нарх эса пойтахт бозорларида кўрилган. “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да 65 мингдн сотилмоқда. Қўй гўшти эса “Миробод деҳқон бозори”да 39 минг, “Олой деҳқон бозори”да 75 мингдан сотилмоқда.

Картошканинг энг арзон нархи Чирчиқда 1 500 сўмдан, энг қиммат нарх Тошкентда 6000 минг сўмни кўрсатган.

Пиёзнинг энг арзони Термизда 750 сўм, Тошкентда эса 3000 сўмлик нарх билан энг қиммат кўрстакични кўрсатган.

Сабзи Нукусда 1000 сўмдан, Тошкентда 5000 сўмдан сотилмоқда.

Тухумнинг 10 донаси Андижон ва Самарқанд деҳқон бозорларида 6000 сўмдан, Тошкентнинг Олой, Миробод, Фарҳод бозорларида 12 минг сўмдан сотилмоқда.

Гуручнинг арзони Нукусда 4800 сўмдан (Нукус 2), Тошкентда “Лазер” навли гуруч 18 минг сўмлик “лазер”да сотилмоқда.

 “Қўйлиқ деҳқон бозори”да маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўмдан, “Олой деҳқон бозори”да кунгабоқар ёғи 14500 сўмдан сотилаётгани қайд этилган.

Шакар Тошкент ва Гулистонда минимал нарх сифатида 5800 сўмдан, максимал нарх сифатида 7000 дан пойтахт бозорларида қайд этилган.

Теги :
Иқтисодиёт