$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг отаси вафот этди

Бердимуҳаммедовнинг отаси вафот этди

Кеча, 18 апрел куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов 89 ёшида вафот этди.



Маликгули Бердимуҳамедов 1932 йил 12 август куни таваллуд топган. Фаолиятининг дастлабки йилларида кутубхоначи, кейинчалик бошланғич синф ўқитувчиси бўлган. Кейинчалик мамлакат Ички ишлар вазирлиги органларида ишлаб, Тошҳовуз, Мари, Ашхобод шаҳарларида турли лавозимларни эгаллаган. 1982 йилда подполковник унвони билан истеъфога чиққан.

Маълумот учун, 2012 йил февралида Туркманистон Мажлиси (парламенти) қарори билан, пойтахтдаги 1001-сонли ҳарбий қисмга Маликгули Бердимуҳамедов номи берилганди. Бундан ташқари, Ахал вилоятида унга умрбод ёдгорлик очилган.