$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бензин нархлари кескин қимматлади

бензоколонка


Ижтимоий тармоқларда AI-80 бензининг қимматлагани ҳақида хабарлар тарқади. Ушбу ҳолат бошқа маркали бензинларда ҳам кузатиладими ёки йўқ?

Бу қанчалик рост 

Хусусий бензин шохобчаларидаги AI-80нинг нархи айни кунда 8 000 сўмдан бошланиб, 8800 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда. Бугундан Ўзбекнефтегаз шохобчаларида AI-80 бензинининг литри 6 800 сўмдан сотилаётгани айтилди. Бунга қадар ушбу маркадаги бензин нархи 6050 сўм бўлган.

Иқтисодчи блогер Отабек Бакировнинг ёзишича, импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган AI-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати кеча якунланган.

Бензин ишлаб чиқариш қай ҳолда?

2023 йил январь — ноябрь ойларида республикада 1,2 млн. тонна бензин ишлаб чиқарилган. Лекин, бензинларнинг маркалари бўйича ишлаб чиқариш ҳажми аниқ кўрсатилмаган. Мазкур рақамлар эса 2022 йилда мос даврга нисбатан ишлаб чиқариш эса 1,1 млн. тоннага етган. 

2022 ва 2023 йилнинг 7 ойида ишлаб чиқариш солиштирилганда 2023 йилда бензин ишлаб чиқариш 18,3 фоизга ошган эди

Экспорт кўрсаткичлари

2023 йил бошида бензин импорти миқдори бир неча баробар ошди. Дастлабки тўрт ойда 335,2 млн. литр бензин импорт қилинган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўп. Етказиб беришнинг умумий қиймати 136,67 млн. долларни ёки литри 0,4 центни (Марказий банкнинг жорий йилнинг январ-апрел ойлари учун ўртача курси бўйича 4 624,4 сўм) ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 50 фоизга арзонлашган. 

2022-йилда эса Ўзбекистон 161,68 млн литр бензинни 99,28 млн долларга ёки литрини 0,61 сентга импорт қилди.

Теги :
Iqtisodiyot