$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Икки нафар банк ходими ва бошқа фуқароларда коронавирус аниқланди

коронавирус

Икки нафар банк ходими ва бир қанча фуқароларда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд қилинишича, 23 июнь куни 201 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайганини кўриш мумкин. Хусусан, 23 июнь куни пойтахтимизда 9 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатлари қайд этилди. 

Жумладан, пойтахтимиздаги “Асака банк” тумани филиали ходими А.Ғ.да, “Ипак йўли банк” филиали ходими М.Э.да касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Учтепа туманидаги автопарк ҳайдовчиси Б.А.да, Олмазор туманидаги нафақадаги фуқаро Г.Н.да, Юнусобод туманида яшовчи Д.Х.да коронавирус аниқланган.