$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Аёллар жамоалари бадал пулларидан озод этилади

Аёллар жамоалари бадал пулларидан озод этилади Аёллар футболи

Хабарингиз бор, шу пайтга қадар аёллар жамоалари ўртасида Олий лига ва Биринчи лига мусобақалари ўтказиб келинар эди.

Юртимизда аёллар футболини янада ривожлантириш, клублар тизимида аёллар жамоаларига эътиборни кучайтириш мақсадида 2021 йилги мавсумдан эътиборан Олий лига ҳамда Биринчи лига билан бир қаторда қизлар ўртасида U-16 ва U-14 чемпионатлари ҳам ўтказилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси Бюросининг қарори асосида 2021 йилги мавсумда ФИФА ҳамда ОФК талабларидан келиб чиққан ҳолда аёллар Олий лигаси ва Биринчи лигасида иштирок этувчи футбол клубларининг барчасида U-16 жамоасини шакллантириш белгиланди. Бунда футбол клубларининг иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб уларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир ҳудудда минимум битта аёллар жамоасининг бўлиши (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бундан мустасно) масаласига эътибор қаратилди. Эндиликда аёллар футболида Олий лига, Биринчи лига, U-16 чемпионати ҳамда футзал мусобақаси Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан, U-14 чемпионати эса жамоаларга қулайлик яратиш мақсадида ЎФАнинг ҳудудий бўлинмалари ёрдамида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўтказилади.

Мусобақалар доирасидаги учрашувлар миқдори ҳамда клуб тизимида аёллар жамоалари сони ошаётганини инобатга олган ҳолда барча аёллар жамоалари мусобақалар қатнашчилик бадал пулларидан тўлиқ озод этилади.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият