Yakshanba, 22-noyabr, 2026
Havo 85 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
☁ +12° kechasi +9°
Читать на русском

Тошкент-Ўш йўлида юк автомобили поезд билан тўқнашиб кетди (+видео)

Aвтоҳалокат Тошкент - Ўш халқаро автомобил йўлининг 185-километрида содир бўлган.

1 daqiqa o‘qiladi

Тошкент-Ўш йўлида юк автомобили юк поезди билан тўқнашув содир этди, дея хабар бермоқда фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Aвтоҳалокат Тошкент - Ўш халқаро автомобил йўлининг 185-километрида содир бўлган. "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари юк машинаси ва ҳаракатдаги юк поезди иштирокидаги авария оқибатларини бартараф этишди.

Юк автомобили ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб юк поезди билан тўқнашув содир этгани айтилмоқда. Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.