$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

ЎзА биноси Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилади

UzA

Маданий мерос агентлиги ҳамда Давактив ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга расмий муносабат билдирди.

Биноларда экспертиза ўтказилган

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Шарқ” нашриёт-матбаа ижодий уйи бино ва иншоотлари маданий мерос обектлари рўйхатидан чиқарилганлиги кенг муҳокамага сабаб бўлди. Муҳокамаларга кўра, агар мажмуа хусусийлаштирилса, мажмуа ўзининг аввалги қиёфасини сақлаб қолмаслиги, буни ҳам собиқ МХХ биноси тақдири кутаётганлиги таҳмин қилинди. Бунга жавобан, иккала агентлик ҳам бунга расмий муносабат билдирди

Унга кўра, 2023 йилнинг 14 октябрида Ишчи гуруҳ мазкур обектларда тарихий ва маданий экспертизани ўтказган. Гуруҳ таркиби эса Маданий мерос агентлиги вакиллари, агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши аъзолари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда “Шарқ нашриёти матбаа корхонаси” акциядорлик жамияти ходимларидан иборат бўлган. Таъкидланишича, мажмуа 1914–1983 йиллар мобайнида бунёд этилган 14 та бино ва иншоотдан иборатдир.

Экспертиза натижаларига кўра, Ишчи гуруҳ томонидан бино ва иншоотларнинг аксарияти тўлиқ реконструкцияни тақозо этувчи авария ҳолати, аянчли аҳволда экани тўғрисида тегишли хулосалар қилиниб, экспертиза орқали тарихий ва маданий аҳамиятга молик бинолар аниқланган. 

Биноларнинг тарихий қиёфаси сақланиб қолади

Кенг муҳокамадан кейин Маданий мероз агентлиги масъуллар билан биргаликда ОАВлар билан учрашув ўтказди. Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримовнинг сўзларига кўра, “Шарқ” нашриёт-матбаа нашриёти компанияси бинолари хусусийлаштириш зарурати туфайли моддий маданий мерос обектлари миллий реестридан чиқарилган. Шунингдек, Маданий мерос агентлиги директори хусусийлаштиришда талабгорга тарихий аҳамиятга эга биноларни ва уларнинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш шарти қўйилишини таъкидлаб ўтди. 

Унга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлигига мулк мажмуасининг реализация қилинишида “ЎзА биноси” маъмурий биносининг тарихий меъморий қиёфасини сақлаб қолиш зарурлиги, келгусида эса қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириш вазифаси юклатилди. Шу билан бирга, мазкур биноларнинг хусусийлаштирилишида унинг ёнидаги собиқ МХХ биносининг тақдири такрорланмаслигини қўшимча қилди.

“Биз бошқа бинога кўчиб ўтдик, доменларимиз ўзгарди. Тез орада сайтни қайта ишга туширамиз ва ечимларимизни эълон қиламиз. Муаммо бирор нарсани яшириш билан боғлиқ эмас”, — дейди Абдикаримов ўз интервюсида.

ЎзА Бутунжаҳон мероси рўйхатида

Шунингдек, Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳридаги модернизм иншоотлари, шу жумладан, ЎзА биносини ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросининг дастлабки рўйхатига киритиш учун аризани тайёрлаган.