$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди ўз миллий ҳаво сифати стандартларимиз бўлади

13 1

Кейинги йилларда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб бормоқда. 2023 йилда Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланишини автоматик назорат қилувчи станциялар маълумотларига кўра, IQAir сайти шкаласи бўйича энг ифлосланган ой январ бўлган.

Пойтахт ҳавоси тез-тез Жаҳон стандартларидан ўтиб, "зарарли" деб топилишига "оқилона" ечим топиб, ўз миллий стандартларимизни жорий этишмоқчи, шекилли.

Миллий платформа ва мобил илова

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги бўйича миллий платформа ва мобил иловани ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Унга кўра, ҳаводаги майда заррачалар миқдори ва уларнинг аҳолига таъсири бўйича миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилади.

Касалланиш даражаси ўрганилмоқда

2023 йилда лойиҳа доирасида Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг атмосфера ҳавоси ифлосланишидан касалланиш даражасини ўрганиш бошланди.

Шу билан бирга, республикада атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг жорий кўрсаткичи маълум бир ҳудуд учун устувор ифлослантирувчи моддалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган атмосфера ифлосланишининг комплекс индекси ҳисобланади.

Бошқа давлатларда стандарт қандай?

ЖССТ тавсияларига кўра, ҳаводаги РМ2,5'нинг ўртача йиллик миқдори 5 мкг/м3, ўртача суткалик миқдори 15 мкг/м3 бўлиши керак. «Дунёнинг ҳеч бир мамлакатидаги кўрсаткичлар ЖССТ тавсия этган стандартларга мувофиқ эмас, кўп давлатлар ўз миллий стандартларини қабул қилган», — дейди вазирлик матбуот хизмати.

АҚШ ва Мексикада бу стандарт 12 мкг/м3, Беларусь ва Японияда — 15 мкг/м3, Европа Иттифоқи мамлакатларида — 25 мкг/м3, Россияда — 20 мкг/м3, Хитойда 35 мкг/м3, Ҳиндистонда эса 40 мкг/м3, Жанубий Кореяда эса РМ2,5 стандарти йўқ. Таъкидлаш жоизки, АҚШда ушбу ҳафтада рухсат этилган даражани 12 дан 9 мк/м3 гача камайтириш режалаштирилмоқда.

Теги :
Jamiyat