$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳокимлик ходими, бир оиланинг 6 нафар аъзоси, сотувчи, туғруқ бўлимидаги бемор ва яна бир қанча фуқароларда коронавирус аниқланди

коронавирус

Ҳокимлик ходими, бир оиланинг 6 нафар аъзоси,сотувчи, туғруқ бўлимидаги бемор ва яна бир қанча фуқароларда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 19 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 24 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафарни ташкил этди.

Жумладан, Чилонзор туманидаги савдо дўкони сотувчиси бўлган Н.да, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.да ҳамда унинг ўғли ва қизида, пойтахтимизда бўлиб турган Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи О.да, Учтепа туманида яшовчи 3 нафар нафақада бўлган фуқароларда ҳамда Юнусобод туманидаги бир оиланинг 6 нафар аъзосида касаллик қайд этилган. 

Шунингдек, Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой МФЙда яшовчи 3 нафар фуқарода, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектори иш юритувчиси Г.да ҳамда Ўртачирчиқ туман туғруқ бўлимидаги бемор З.да ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.  

Мазкур касаллик аниқланган фуқароларнинг аксарияти тана ҳарорати кўтарилгач, шифохонага мурожаат қилишган ва намуна топширишган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.