$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

76-ўлим: Юнусободда 48 ёшли бемор COVID-19'дан вафот этди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, коронавирусга чалинган яна бир бемор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли вафот этган.

Юнусобод туманида яшаган 48 ёшли фуқаро (эркак) тана ҳароратининг кўтарилиши сабабли намуна топширган. Жорий йилнинг 29 июнь куни унда "COVID-19" аниқланган ва йўтал, ҳансираш белгилари кучайгани сабабли Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга миокард инфаркти, "COVID-19" инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўнг ўпка спонтан пневмоторакси, нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Текширувлар беморда аввалдан бронхиал астма касаллиги мавжуд бўлганини кўрсатган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида амалга оширилган реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Жамият