$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирус қурбонлари 70 дан ошди

коронавирус Иллюстрация

Олмазор туманида яшовчи фуқаро тана ҳарорати кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникасига мурожаат қилган. 13 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган. Бемор Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникаси томонидан тиббий кузатувда бўлган. Сўнгги кунларда беморнинг тана ҳарорати тушмаган. У ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Тошкент туманилик Ш.Н. 24 июнда хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб, тана ҳарорати кўтарилгани ва ҳолсизлик сабаб вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимига мурожаат қилган. Унда СОVID-19 инфекцияси тасдиқлангач, вилоят шифохонасига ётқизилган. Унга икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали бронхит ташхиси қўйилган. 14 июль куни унинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими шифокорларининг муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Жамият