$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Табиий офатлар ва техноген вазиятларда йўқотилган ҳужжатлар бепул тиклаб берилади

документ

2021 йил 1 январдан табиий офатлар ва техноген вазиятларда йўқотилган ҳужжатлар бепул тиклаб берилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Аҳолини табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (уй ёки транспорт воситасининг ёнғини, уй қулаши) юз берганлиги оқибатида жабрланган жисмоний шахсларнинг йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларини тиклаш учун тегишли давлат органига мурожаат қилинганда, улар тўловлардан озод қилинади.

Жумладан, 2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда давлат божи, йиғим (герб, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим)лардан озод қилиниши режалаштирилмоқда.