$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Tashkent City”да тўй қилган хонанда жаримага тортилди. “Tashkent City”-чи?

“Tashkent City”да тўй қилган хонанда жаримага тортилди. “Tashkent City”-чи?

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда карантин қоидаларини бузган ҳолда тўй қилган хонанда ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Фото ва видеоларда меҳмонлар сони 50 нафардан ошганини кўриш мумкин.

Маълум қилинишича, СЭХ ишчилари томонидан мазкур факт асосида тадбирни ташкиллаштирган 32 ёшли Вохиджон И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига кўра жаримага тортилган. Унга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланган.

Бироқ расмий муносабатда маросим ўтказилган мажмуа — “Tashkent City” ишчи-ходимлари, тадбирни ўтказишга жавобгар масъуллар ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Яъни бунга йўл қўйганларга ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Bravo" жамоаси аъзоси Аҳмад ҳам каратин қоидаларига зид равишда тўй қилгани учун жавобгарликка тортилганди.

Теги :
Jamiyat