$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Bravo" жамоасининг аъзоси Аҳмад маъмурий жавобгарликка тортилди

"Bravo" жамоасининг аъзоси Аҳмад маъмурий жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик қатнашган тўй видеоси тарқалган эди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан ўрганилди, дея хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Хабарга кўра, мазкур видео 9 сентябрь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида олинган бўлиб, у ерга 29 ёшли Аҳмаджон Т. куёв сифатида ўртоқлари билан келган.

Бундан ташқари, Аҳмаджон Т. тўйини Шайхонтоҳур туманидаги уйида ташкиллаштирган ва тўйга 40 нафардан ошиқ меҳмонлар келишган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддаси (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.