$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Хитой элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари элчининг Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган изчил фаолияти ва салмоқли ҳиссасини қайд этди.

Икки давлат раҳбарларининг ишончли мулоқоти ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бугун Ўзбекистон-Хитой муносабатлари юксак даражага кўтарилиб, тизимли ва жадал тус олгани, маданий-гуманитар, илмий-маърифий алоқалар кенгаяётгани таъкидланди.