$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Айрим тадбиркорлар сув хизматлари учун пул тўламайди

water

Шавкат Мирзиёев сув ресурслари бўйича янги қарорни имзолади. Унга кўра, Сувни тежайдиган суғориш технологиялари учун кредитлар ва субсидиялар ажратилади.

Тадбиркорлар масаласи қандай?

Қарорда келтирилишича, эндиликда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлардан озод қилинади.

Бундан ташқари, Сув хўжалиги вазирлигининг туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади.

Сувдан келган пул сувга кетади

Шунингдек, қарорда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилиши айтиб ўтилган. 

Кредит стафкаси 14 фоиз

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

Қўшимча қилиш жоизки, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

Янги тадбиркорликда сувни тежайдиган технологиялар бўлиши шарт

Қарорда келтирилишича, суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишдаги хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Осиёда тўртинчи ва бутун дунёда ўн учинчи ўринни эгаллаган.