$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон сувни тежовчи технологиялар бўйича МДҲда 2-ўринда

STT

Йилдан йилга қурғоқчилик, глобал исиш ҳамда бошқа экологик ва техноген таъсирлар сабаб бутун дунёда сувни тежовчи технологиялар (СТТ)га талаб ошиб бормоқда.

25% га ўсиш

2017 йилда бутун республика бўйлаб СТТ жорий этилган ҳудудлар суғориладиган ерларнинг 3% ини ташкил этган. Аммо вақт билан бирга эҳтиёжнинг ҳам ошиб бориши туфайли янги СТТ жорий этилган экин майдонлари бугун 28% ни ташкил қилмоқда.

Қандай усуллардан фойдаланилади?

Сувни тежовчи технологияларни амалиётга кенг жорий этиш бутун дунёда кенг қўлланилмоқда. Жумладан, юртимизда ҳам суғориладиган ерларнинг 469 минг га.сида томчилатиб, 46 минг га.да ёмғирлатиб, 23 минг га қисмида дискрет, 40 минг га.сида эгилувчан қувуплар орқали, 21 минг га эгатга плёнка тўшаш йўли билан СТТ жорий қилинган. Шунингдек, 629 минг га ер лазерли текисланган бўлиб, бу ҳам суғориш жараёнида ижобий натижа кўрсатади.

Вилоятлар кесимида натижалар

СТТ жорий қилинган ҳудудлар жами суғориладиган 4.3 млн. га ердан 1.2 млн. гектарини ташкил этади. СТТ жорий қилишда энг фаол худуд Хоразм вилояти бўлиб, суғриладиган ерларнинг 52% ига ушбу технологиялар жорий қилинган.

  • Қорақалпоғистон Р. – 22%
  • Андижон вилояти – 34%
  • Бухоро вилояти – 35%
  • Жиззах вилояти – 36%
  • Қашқадарё вилояти – 16%
  • Навоий вилояти – 41%
  • Наманган вилояти – 29%
  • Самарқанд вилояти – 30%
  • Сурхондарё вилояти – 24%
  • Сирдарё вилояти – 23%
  • Тошкент вилояти – 22%
  • Фарғона вилояти – 32%